Ўзбекистон темир йуллари ривожланиш жараёнида

Кутлимурот Собирович, мустакмллик йилларида «Узбекистон темир йуллари» давлат акциядорлик компаниясида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Сухбатимизни шундан бошласак…
Иктисодиётимизнинг қон томири булмиш темир йул тармогини ривожлантиришга муста-киллигимизнинг дастлабки йилларидан катта эътибор каратиб келинмокда. Чунки сохани изчил ислох, қилмасдан туриб муваффакиятга эришиб булмайди. Президентимизнинг 1994 йил 7 ноябрдаги «Узбекистон темир йуллари» давлат акциядорлик компаниясини тузиш тугрисида»-ги Фармони бу борада айни муддао булди. Натижада, янги йуллар курилишига, тармони ривожлантиришга замин яратилди. Тез орада 342 км. узунликдаги Кизилкум сахроси багрини тилиб утган «Навоий-Учкудук, Султонувайстор-Нукус» ва 223 км.ли «Аср муьжизаси» деб ном олган «Тошрузор-Бойсун-Кумкургон» янги темирйул тармоклари қуриб битказилди. Бу йулларнинг ишга туширилиши республикамиздаги табиий менералларнинг бош захираларига йул очди, юртимизда ички транспорт катновини арзонлаштириш имконини яратди.

Янги йуллар туфайли кушни давлатлар худудидан ўтишга хожат колмади, натижада куп миқдордаги валюта маблағлари тежалишига эришилди.

Биргина Навоий вилояти худудида 15 та станция барпо этилди, унлаб турар-жой масканлари, маиший хизмат курсатиш шохобчалари ва мактаблар кад ростлади ва бу ерларда куплаб янги иш уринлари бунёд этилди.

Коракалпористон Республикаси ва Хоразм вилоятини мамлакатимизнинг бошка худудлари билан богловчи Амударё узра курилган 681 метрли куприк шарофати билан махаллий ва халкаро ташишлар хажми кескин ошди, Урганч-Тошкент йуналишидаги поездларнинг йулда юриш вакти 5,5 соатга, масофа эса 300 км.га кискарди.

Умуман олганда, мустакиллик йиллари мамлакатимизда 956 км. темир йуллар барпо этилди, бир-биридан мураккаб мухандислик ечимига эга 94 та куприклар курилди.

Темирйулларни электрлаштириш бора сида кандай ютукларга эришилди?

Улар хакида куп гапириш мумкин. Мисол учун, 114 км. узунликдаги «Тукумачи-Ангрен» темирйул худуди электрлаштирилгач, бу йулнинг утказиш куввати 1,4 баробарга ортди. Атроф-мухитга чикаётган зарарли чик,индилар хажми 1,5 баробарга камайиб, поездларнинг юриш вакти кискарди.

Сунгги йилларда «Жиззах-Янгиер» йуналиши буйича электрлаштирилган икки йулли ва «Янги Янгиер-Фарход» йуналиши буйича бир йулли темирйул тармоги курилиши бошланган эди. Якинда юкори тезликда харакатланадиган поездлар катновини ташкил этиш лойихасининг навбатдаги  боскичи   «Янги  Янгиер-Даштобод» участкасида электрлаштирилган темирйул линиясини куриш ишлари хам муваффакиятли тугалланди. Бу жараёнда 4 та куприк, 189 та сунъий иншоот, 148 та сув кувури, 40 та сув утказгич ва битта туннел шаклидаги темирйул утказгич, турли кучланишдаги электр узатиш линиялари, мураккаб мухандис­лик курилмалари бунёд этилди. Хозирда Тошкентдан Марокандгача булган йуллар электрлашти­рилган, эндиликда Мароканддан Карши, Бухоро хамда Термизгача булган темирйулларни электрлаштиришга замин яратилмокда.

 

Йўловчиларни ташиш борасида амал­га оширилган ишларга ҳам тўхталиб ўтсангиз

Мустақиллик йилларида поездларда йўловчилар учун ҳар томонлама қулай шароит яратил­ди. Тошкентдан Самаркандга «Регистон», Бухорога «Шарқ», Қаршига «Насаф» тезюрар поезд­лар қатновининг йўлга қўйилгани мижозларни ҳар томонлама қулайликларга эга ушбу поезд­ларда тез манзилларига етиб бориш имкониятини бермоқда.

Юртимиз мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Тошкентдан Самарқандга Испаниядан келтирилган «Талго-250» русумидаги ўта тез­юрар «Афросиёб» поезди қатновининг йўлга қуйилиши юртдошларимиз учун байрам туҳфаси бўлди. Ушбу йўналишда йўлларни тезюрарга мослаштириш борасида сўнгги икки йил ичида темирйўлчиларимиз жуда катта ҳажмдаги бу­нёдкорлик ишларини бажаришди. Масалан, 600 км. йул кайта тикланди, 68 км. янги темирйул линиялари ёткизилди. Тошкент, Самарканд вок-заллари реконструкция к,илиниб, жахон андоза-ларига мое равишда тулик, жихозланди.